Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








