Президентнинг 22.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати.
Унда қуйидагилар кўрсатилган:
бадалларни тўловчилар – давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
бадалларни олувчилар – халқаро ташкилотлар;
бадалларни тўлаш мажбуриятлари келиб чиқадиган халқаро шартномалар;
молиялаштириш манбалари – республика Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда тўловчиларнинг шахсий маблағлари.
2. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Мазкур ҳолатда бутун жараён 8 босқичдан иборат бўлади.
1 – Рўйхатда кўрсатилган тўловчилар тўлов ҳужжатларини (инвойс) ёки халқаро ташкилотнинг кейинги йилга режалаштирилган бадал суммаси тўғрисидаги расмий хабарномасини олиши лозим. Ушбу маълумот 1 июнга қадар Молия вазирлигига тақдим этилади. Тўлов ҳужжати (инвойс) ёки расмий хабарнома мавжуд бўлмаса, – олдинги йилларда ҳақиқатда тўланган бадаллар суммаси олинади;
2 – Молия вазирлиги Давлат бюджетини шакллантириш доирасида:
бадалларни тўлашнинг умумий ҳажмини (АҚШ долларига эквивалентда) шакллантиради;
келгуси йилда ошиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, бадалларни тўлаш учун зарур бўлган маблағларни ҳар йили Давлат бюджетининг прогноз параметрларида назарда тутади;














