13:22 / 30.06.2020
22359

Олий ва ўрта махсус таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Тошкентдаги Турин политехника университети ректори лавозимида ишлаган Ўктам Саломов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: andmiedu.uz

Ўктам Раҳимович Саломов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўктам Саломов муқаддам Андижон машинасозлик институти ректори бўлган, 2019 йил июнда эса Конгратбой Шарипов ўрнига Тошкентдаги Турин политехника университети ректори лавозимига тайинланганди.

Маълумот учун, 2019 йил майида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтган Конгратбой Шарипов 2019 йилнинг ноябрида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректор бўлганди. Шундан буён вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими бўш қолаётганди.

Top