Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Абу Сахий» ёпилди, бозорда вирусга чалинганлар аниқланган
Тошкентдаги «Абу Сахий» бозори ходимлари ва бозор ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар орасида вирусга чалинганлар аниқлангани туфайли бозор вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган Tashkent Trade Center (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.
Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, Tashkent Trade Center савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июнь куни ҳам «Абу Сахий» савдо маркази ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берганди, аммо савдо маркази фаолияти давом эттирилаётганди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026