Ўзбекистон | 11:31 / 09.07.2020
19773
1 дақиқада ўқилади

Нурмат Отабеков: Карантин чораларини юмшатишни кўпчилик нотўғри тушунди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш мақсадида жорий қилинган карантин чораларини юмшатишни кўпчилик нотўғри тушунди. Шу боис, сўнгги вақтларда аҳоли орасида коронавирусни юқтирганлар сони ортиб бормоқда. 

Республика бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ахборот ва Оммавий коммуникация агентлигида бўлиб ўтган брифингда шундай баёнот берди. 

Унинг сўзларига кўра, дунёда санитария-эпидемиология ҳолати тобора жиддийлашиб бормоқда. Бироқ, охирги вақтларда чоралар кучайтирилмаса, республикадаги вазият янада чигаллашиши мумкин.

“Карантин чораларини юмшатишни кўпчилик нотўғри тушунди. Бироқ, бу ҳолатда давом этсак, вазият бундан-да чигаллашиши мумкин”, - деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача бўлган давргача карантин чоралари қайтадан кучайтирди. 

Шу вақтгача Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 11259 кишини ташкил этмоқда. Шундан 4100дан ортиқ киши даволаняпти. 7062 киши даволаниб чиққан, 47 киши вафот этган.

Мавзуга оид