Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатда қайд этилган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 3 306 нафар киши жабрланган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 420 та ЙТҲ билан энг юқори кўрсаткични қайд этган. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 311 та, Тошкент вилояти — 271 та, Фарғона вилояти — 218 та ва Наманган вилояти — 196 та ЙТҲ билан қайд этилган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 160 та, Қашқадарё вилоятида 135 та, Сурхондарё вилоятида 120 та, Қорақалпоғистон Республикасида 114 та, Хоразм вилоятида 85 та, Навоий вилоятида 83 та, Жиззах вилоятида 75 та ва Сирдарё вилоятида 50 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Энг паст кўрсаткич Бухоро вилоятида қайд этилиб, йилнинг биринчи ярмида ҳудудда 48 та ЙТҲ содир бўлган.











