Kun.uz манбаси хабар беришича, Сарвар Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У шу пайтга қадар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Сарвар Ашуров 1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси ҳисобланади. У муқаддам «Камолот» ЁИҲ раиси ўринбосари ва ташкилотнинг вақтинчалик раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, бугун президент қарори билан Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.