realme бренди 20 июлдан бошлаб Ўзбекистонда янги маҳсулотлари сотувини бошлайди: 6 сериясининг 6i'дан тортиб 6 Pro'гача бўлган барча моделлари, шунингдек бюджет таснифидаги C3 флагмани. Уларнинг ҳар бири ўзининг супер қуввати туфайли «қаҳрамон-смартфон» номига муносиб.

realme – 2018 йил май ойида асос солинган ва 2020 йил бошидаёқ дунё смартфон ишлаб чиқарувчилари рейтингида еттинчи ўринни эгаллай олган бренд.

Глобал пандемия шароитларида дунё бўйлаб сотувлар 13 фоизга пасайди. realme бренди эса сотувни кўпайтиришга муваффақ бўлган кам сонли брендлардан бири ҳисобланади. 2019 йилнинг биринчи чорагига таққослаганда realme смартфонларини етказиб бериш ўсиши 157 фоизни ташкил этди. 35 миллиондан ортиқ қурилма ўз харидорини топиши ва 808 фоизлик йиллик ўсиш суръати realme’ни дунёдаги энг тез ривож топаётган смартфонлар брендига айлантирмоқда.

Бугунги кунга қадар realme бренди дунёнинг 27 бозорида, шу жумладан Хитой, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё, Европа, Россия, Австралия, Яқин Шарқ ва Африкада муносиб тарзда намойишларини ўтказган.

Унумдорлик, замонавий дизайн ва ҳамёнбоп нарх realme бренди маҳсулотларининг асосий афзалликлари ҳисобланади. Компания илғор технологиялар соҳасида BBK Electronics ва Oppo компаниялрининг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланади, бунинг натижасида у флагман технологияларини энг яхши нархларда тақдим эта олади. Бугунги кунда realme бренди Xiaomi Redmi'нинг асосий рақибидир.

realme ҳар бир бозорга индивидуал ёндашади, маданиятнинг алоҳида хусусиятларини инобатга олиб, харидор талабларига мос келувчи маҳсулотларни тақдим қилади. Компания юқори самарадорлик, замонавий ташқи кўриниш ва арзон нархларга эътибор қаратган ҳолда, технология бозоридаги тенденцияларнинг яратувчиси ҳисобланади. Ушбу бренд Ўзбекистон бозори учун realme 6 сериясининг 3та моделини: realme 6, realme 6i ва Android 10 операцион тизимидаги realme 6 Pro, шунингдек бюджет таснифига кирувчи