Pixel 4 ва Pixel 4 XL

Google’нинг янги флагманлари Pixel 4 ва Pixel 4 XL ички тарафи, қолаверса, дизайн жиҳатидан бир-бирига жуда ўхшаш, аммо уларнинг ҳажми турлича. Смартфонлар орқа панелидаги қўш камера, кўриниб турганидек, iPhone’га тақлид қилган ҳолатда қавариқ квадрат рамка ичига жойлаштирилган.

Pixel 4 ўз эгасини юз қиёфасидан таниб олиши мумкин, аммо Google бармоқ изи сканеридан воз кечишга қарор қилган. Смартфоннинг энг қизиқарли имконияти шундаки, унда ишораларни Soli сенсори датчиклари орқали таниб олиш хусусияти мавжуд. Фойдаланувчи экран олдида қўл узатмаларини амалга ошириш орқали мусиқаларни ўзгартириш, будильникни тўхтатиш ёки кириш қўнғироқлари сигналини ўчириш имконига эга. Ва албатта Pixel 4 корпуснинг ён томонга ўрнатилган тугмача босилганда Google Assistant’ни ишга тушириш қобилиятига эга.

Техник тавсифи

Дисплей: POLED, 5,7 дюйм, 2 280 × 1 080 пиксел Pixel 4’да; POLED, 6,3 дюйм, 3 040 × 1 440 пиксел Pixel 4 XL’да.
Процессор: Snapdragon 855.
Камера: асосий — 12,2 Mp (бош) + 16 Mp (телеобъектив); фронталь — 8 Mp + ToF 3D‑модуль.
Хотира: 6 GB тезкор, 64/128 GB ички.
Аккумулятор: 2 800 mA·s.
Операцион тизим: Android 10.

Pixel 4 уч хил рангда тақдим этилган: қора, оқ ва апельсин тусида. Pixel 4’нинг 64 GB’ли кичик модели 799 АҚШ доллари, катта 64 GB’ли варианти 899 АҚШ доллари нархида белгиланган.

Honor 20 Lite

Huawei компаниясининг ушбу смартфони ёшликни ёдга солади. Унда олиб қўйилувчи орқа панел, экран ости бармоқ изи сканери ва томчи кўринишидаги селфи-камера мавжуд.