Молиявий назорат тадбирларининг асосий қисми – 2010таси (79 фоизи) бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 81,7 млрд сўм миқдорида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади каби ҳолатлар аниқланган.
Назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ноқонуний сарфланган маблағларнинг 57,4 млрд сўми (70 фоизи) тегишли бюджетларга тикланиши таъминланган.
Ҳисобот даврида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликларнинг таҳлили вазирликлар бўйича қуйидагиларни ташкил этган:
- Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 297 та назорат тадбирларининг 235 тасида 21,5 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (9 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2,5 мартага ошган.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 285 та назорат тадбирларининг 205 тасида 14,1 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (6,1 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2,3 мартага ошган.
- Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 151 та назорат тадбирларининг 119 тасида 6,9 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (4,3 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 1,4 мартага ошган.
- Маданият вазирлиги тизимида ўтказилган 170 та назорат тадбирларининг 162 тасида 2,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (1,4 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари қарийб 2 мартага ошган.
- Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида ўтказилган 168 та назорат тадбирларининг 154 тасида 2 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (0,5 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 3,4 мартага ошган.
- Сув хўжалиги вазирлиги тизимида ўтказилган 33 та назорат тадбирларининг 29 тасида 1,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган.
- Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 18 та назорат тадбирларининг 15 тасида 0,9 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилнинг мос даврига (0,4 млрд сўм) нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 2 мартага ошган.







