Ўзбекистонда январь-июнь ойларида 43 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда жами 43 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь–июнь ойларига нисбатан 7,3 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 38,7 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 мингтага ошди.
Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуриш ишларининг ўтган йилга нисбатан 12,0 фоизга (жами қурилишдаги улуши 58,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 31,3 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,6 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 31,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,4 фоиз) ўсишидир.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 12,4 трлн сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2019- йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 32,4 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 5,5 фоиз пунктга кўпайиб, 29,0 фоизни ташкил этди.
Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қурилиш ишларини бажарган бошқа ташкилотларга нисбатан ошганлиги кузатилди. Улар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 54,8 фоизи тўғри келиб, 2019 йилнинг январь-июнь ойлари кўрсаткичига нисбатан 1,2 фоиз пунктга камайди. Шунингдек, улар ҳиссасига тўғри келган қурилиш ишлари ҳажми 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизни ташкил этган ҳолда 23,5 трлн сўм миқдорида қайд этилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024