М-34 автомобиль йўлининг 91-километрида бир йўналишда қатнов қисми ёпилди
Транспорт воситаларининг ҳаракатланиши "Термиз-Тошкент" йўналишига ўтказилиб, бир йўналишда ташкил этилган.
М-34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 91-километрида жойлашган кўприкнинг асос қисми чўкиб, ҳозирги вақтда носоз ҳолга келиб қолганлиги сабабли капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу йўлнинг "Тошкент-Термиз" йўналишида қатнов қисми ёпилиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши "Термиз-Тошкент" йўналишига ўтказилиб, бир йўналишда ташкил этилган.
“Юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчилардан мазкур ҳудуддан ҳаракатланиб ўтиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини, ҳаракатни тартибга солувчининг ишораларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024