Жаҳон | 13:32 / 23.07.2020
11447
2 дақиқада ўқилади

Ҳужжатдаги хато ўзини ўлганга солган жиноятчини фош қилди

Нью-Йорк яқинидаги Ҳантингтон шаҳрида яшовчи фуқаро ўз ўлими ҳақида қалбаки сертификатни тақдим қилиб, одил судловдан қочишга уринди.

US News хабарига кўра, 25 ёшли Роберт Бергер Lexus автомобилини ўғирлаганликда ва юк автомашинасини тунаб кетишда айбланиб, суд ҳукмини кутаётган эди. Аммо жазодан қутулиб қолиш учун ўз ўлимини саҳналаштиришга уриниб кўрди.

Фото: Nassau County District Attorney's Office / AP

Бергер штатни тарк этди ва қаллиғи орқали адвокатига ўз ўлими ҳақидаги сертификатни етказди. Ҳимоячи эса уни судга тақдим қилди.  

Дастлаб Бергернинг ўлими ҳақидаги сертификат шубҳа уйғотмади ва расмий ҳужжатдек кўринди. Аммо прокурорлар сертификатдаги «registration» сўзини «regitsration» шаклида ёзилганини сезиб қолишди. Ҳужжатнинг шрифти ҳам уларда шубҳа уйғотди. Соғлиқни сақлаш ва статистика департаменти эса сертификатнинг қалбаки эканини тасдиқлади.

Бергер Филадельфия шаҳри яқинида ҳибсга олинди. У ҳуқуқ тартибот идораларига қалбаки ҳужжат тақдим қилганликда ва католик коллежида ўғрилик содир қилганликда айбланди. Агар барча айбловлар тасдиқланса, Бергер 4 йилгача қамалиши мумкин.

Мавзуга оид