Иқтисодиёт | 12:05 / 27.07.2020
19616
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 28 июль кунидан кучга киради.

Унга кўра долларнинг расмий курси 2,70 сўмга пасайиб, бир доллар 10207,69 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 229,65 сўмга ошиб, 11896,04 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,267 сўмга кўтарилган ва 1 рубль 142,37 сўмни ташкил этган.
 

Мавзуга оид