Яқинда халқаро олимлар жамоаси томонидан ўтказилган тадқиқотда бутун жаҳонда соғлом овқатланиш бўйича расмий маслаҳатлар нафақат одамлар саломатлигини, шунингдек атроф-муҳит ҳолатини ҳам хавф остида қолдириши кўриниб қолди. Маълумки, жаҳон бўйлаб ажралиб чиқаётган иссиқхона газларининг чорак қисми озиқ-овқат саноатига тўғри келади, нотўғри овқатланиш эса йилига миллионлаб бевақт ўлим сабабчиси бўлмоқда. Тадқиқотчилар ҳукуматларнинг аҳолига соғлом овқатланиш бўйича адекват тавсиялар бера олмаслиги «шокка» тушишган.

Уларнинг тадқиқот иши The British Medical Journal (BMJ) илмий журналида чоп этилган. Барча маълум парҳез тавсияларининг таҳлилини Оксфорд университетидан Марко Спрингман қўл остидаги жамоа ўтказган. Уларга Аделаида университети (Австралия), Ҳарвад ва Тафт университети (АҚШ) олимлари қўшилишган.

Олимлар 85 давлатдан соғлом оавқатланиш бўйича парҳез тавсияларидаги асосий маслаҳатларни тўплаб чиқиб, унинг соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси тўғрисидаги 2015 йилги Париж битими соҳасидаги глобал мақсадларга (уларнинг орасида юқмайдиган касалликлардан бевақт ўлимни учдан бир қисмга камайтириш ҳамда глобал исишни икки Целсий даражасига камайтириш ҳам бор) нисбатан моделлаштиришган.

Олимлар миллий парҳез тавсияларининг нақ 98 фоизи соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳасидаги глобал мақсадларнинг камида биттасига мос келмайди, деган хулосага келишди.

Аллақачон амалда бўлган миллий тавсияларга ўртача риоя қилиш «бевақт ўлимлар сонини 15 фоизга камайтириши, жаҳон озиқ-овқат тизимларидан ажралиб чиқаётган иссиқхона газларини эса 13 фоизга қисқартириши мумкин», дея иқтибос келтиради