Бугун, 19 август куни, мазкур иш Қўмита махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, UzAuto Motors АЖ томонидан:

  • ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг базавий улгуржи ва чакана сотиш нархларининг шакллантирилишида харажатларни асоссиз ошириб киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилганлиги ва натижада енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоизга ошириб шакллантирилганлиги;
  • истеъмолчиларга енгил автомобилларни дилерлар орқали реализация қилишда Истеъмолчилар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни содир этганлик, шу жумладан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни содир этганлик ҳамда автомобилларни реализация қилиш бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиш орқали устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини содир этганлиги аниқланди.

Махсус комиссия томонидан юқоридаги ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, UzAuto Motors АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Автомобиллар нархи 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилиши мумкин 

Унга асосан, UzAuto Motors АЖга:

Биринчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товарнинг нархига хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилиши қуйидаги ҳаракатлар билан, жумладан 2020 йил март ойида тасдиқланган, бугунги кунда амалда бўлган ва истеъмолчиларга реализация қилинган:

  • Spark русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;
  • Nexia 3 русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;
  • Cobalt русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;