Ўзбекистон | 12:01 / 20.08.2020
7108
1 дақиқада ўқилади

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Лойиҳа парламент сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

Фото : KUN.UZ

2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессиялараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа parliament.gov.uz сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси.

Мавзуга оид