Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Қайд этилишича, президентнинг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги ПҚ–4802-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси тасдиқланади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорига, зарур ҳолларда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Академия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси:

буюк аждодларимиздан қолган ёзма манбалар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, олий таълим муассасалари ва музей фондларида сақланаётган қўлёзма ҳамда тошбосма манбаларнинг факсимиле, фото, сканер нусхалари билан Марказни бепул таъминлайди.

Академия, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Академия таркибидаги “Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар” марказини тугатиш ва унинг мавжуд моддий-техника базасини тақсимлаш балансига мувофиқ Марказ тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: