«Каттақўрғон туман ҳокимлиги туман прокурори Хўжаев Ойбек Отаназаровичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилган ҳокимлик хабарида.

Маълум бўлишича, прокурорнинг жанозаси эртага, 2 сентябрь куни у туғилиб ўсган Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бўлиб ўтади.

Ойбек Хўжаев 1976 йил Хоразмда туғилган ва 2018 йил ноябрь ойидан буён Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётганди.