Кўз олди қоронғилашиши ҳушдан кетиш мумкинлигидан дарак беради. У аксарият ҳолларда миядаги қон босими кескин тушиши туфайли юзага келади. Мия керакли даражадаги озуқа моддалари ва кислородни қабул қила олмайди ва кўриш органлари томонидан узатилган маълумотларни тўғри таҳлил қила олмайди.

Кўп ҳолатларда организм қон айланишини жуда тезлик билан тиклай олади. Шунинг учун ҳам кўзлар атиги бир неча сонияга қоронғилашади: масалан, жуда узоқ ҳаракатсиз ўтиришдан сўнгги кескин қўзғалишда. Аммо баъзида муаммо жиддий бўлиши ҳам мумкин.

Қачон тез ёрдам чақириш керак

Ҳолсизлик ҳолати ҳушдан кетиш хавфини туғдиради. Бу шуни англатадики, инсон мувозанатни йўқотиб йиқилиши мумкин - қаттиқ юзага йиқилиш эса мия чайқалишига олиб келиши эҳтимоли бор. 

Бундан ташқари, агар қон айланиши жиддий ва кўп вақт давомида бузилган бўлса, мия тўқималари ўлишни бошлаши мумкин. Бу эса ўта хавфли. 

Агар ён-атрофда кимдир ҳушидан кетиб, бир неча дақиқада ўзига келмаса - дарҳол 103 рақамини теринг.

Кўз олди қорайиши бир неча дақиқада ўтмаса ҳам, тез ёрдам чақириш керак. 

Нима учун у кўз олди қоронғилашади?

Бу саволга дарҳол жавоб беришнинг иложи йўқ. Таъсири кўпинча бир-бирини чақирадиган ўнлаб ёки ҳатто юзлаб турли омиллар мияда қон айланиши билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Кўзлар қорайишининг энг кенг тарқалган сабаблари қуйида келтирилади. 

Ортостатик гипотензия

Миядаги артериал қон босимининг пасайиши шундай аталади, у ўтирган ёки ётган жойдан тезда турганда ёки шунчаки узоқ вақт тик ҳолатни сақлаб қолганда пайдо бўлади. Қон тортишиш кучи таъсири остида ошқозон ва оёқларга томон зудлик билан ҳаракатланади ва шунга мос равишда миядан чиқиб кетади.

Одатда, танамиз бунга дарҳол жавоб қайтаради: юрак тезроқ уришни бошлайди, қон оқими кучаяди ва шу билан бирга томирлар тораяди. Умуман олганда, босим бир неча сония ичида барқарорлашади ва ҳатто соғлом одам буни пайқашга ҳам улгурмайди. Аммо тик турганда босим барқарорлашини секинлаштирадиган омиллар мавжуд. Бу:

  • Сувсизланиш. Танада намлик етишмовчилиги кучли терлаш билан кечувчи диарея, юқори ҳарорат, қусиш, фаол жисмоний юклама сабабли содир бўлади. Бироз сувсизланиш билан ҳам кўз олди қоронғилашиши мумкин.