Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.

Мазкур тамойил тарихига тўхталадиган бўлсак, бу ҳақдаги илк қарашлар Жон Локк ва Шарл Луи Монтескье томонидан билдирилган. Кейинчалик, ушбу назария АҚШда амалиётга татбиқ этилади. Айнан шу ўлкада бугунги кундаги каби ҳокимият тизимларининг бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда ушлаш принципи ишлай бошлади.

Мазкур принцип шарофати билан ҳар бир ҳокимият тизими бошқасининг ўз ваколат доирасидан чиқмаслигини назорат қилади, ҳокимиятнинг суиистеъмол қилиниши ва қонунбузарликларнинг олди олинади.

Ҳокимият тармоқларининг бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда ушлаш принципининг айрим унсурларини Конституциямизда ҳам учратиш мумкин. Жумладан, Конституциянинг 108-моддасига кўра, Конституциявий суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлигини текширади.

Бахтиёр Мирбобоев Юнусобод туманидаги 70-мактабда ўз кутубхонасидан китоб совға қилмоқда, 2019 йил апрель.
Фото: ksu.uz

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Конституциявий суд судьяси (бир вақтнинг ўзида суд раиси) Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоевнинг кетма-кет бешинчи марта ушбу лавозимга сайланаётгани, аммо қонунга биноан мазкур лавозимга икки мартадан ортиқ сайланиш мумкин эмаслиги, шунингдек, қонунда ушбу лавозимга 70 ёшдан ошган кишиларнинг сайланмаслиги белгиланган ҳолда унинг 72 ёшида ушбу лавозимни эгаллагани ҳақидаги фикрлар авж олди.

Бир неча кун ўтиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Полвонов қонунлардан ҳаволалар келтирган ҳолда ушбу иддаоларнинг нотўғри эканини таъкидлади. У бунга исбот сифатида аввалги қонуннинг орқага қайтиш кучига эга эмаслиги, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун 6-моддасининг иккинчи қисмида