Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунига қадар давлат бюджетига 2,6 триллион сўм келиб тушмаслиги хавфи бор – Молия вазири ўринбосари
Йил охирига қадар давлат бюджетига 128,5 триллион сўм маблағ келиб тушиши прогноз қилинган. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг маълум қилишича, ўтган ҳафта қилинган таҳлилларга кўра, 2,6 триллион сўм маблағ келиб тушмаслиги хавфи бор.
Вазир ўринбосари ҳар ойда прогнозлар янгилаб борилиши, пандемия бошида, март ойи охирида қилинган таҳлиллар жуда қўрқинчли бўлгани, лекин ҳозир бизнес ҳам шароитга мослашиб бораётганини қайд этиб ўтган.
У ижтимоий нафақа тарқатиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
«Апрель ҳолатига кўра, 555 минг оила ижтимоий нафақа олган бўлса, 1 августга қадар 779 минг оила моддий ёрдам олди. Йил охирига қадар 1 миллион-1 миллион 200 минг оилага моддий ёрдам бериш мақсади қўйилган.
Ижтимоий ёрдамни кимга бериш керак деган саволга жавоб топиш жуда қийин бўлди. Май ойида «Саховат ва кўмак» лойиҳаси ташкил қилинди, кейинроқ эса ҳайит арафасида ёрдам кўрсатилди.
Лекин моддий ёрдам беришнинг ягона тизими йўқлиги ҳам кўринди. Ўтган йили ягона социал реестр ташкил қилиш ишлари бошланганди. Унга киритилган оилалар турли кўринишда ёрдам олиш имконига эга бўлиши керак. Пандемия бу ишларни тезроқ амалга ошириш кераклигини кўрсатди», деди у АОКАда ўтказилган брифингда.
Қайд этилишича, ягона социал реестр 1 январдан ишга туширилса, кейинги йилнинг биринчи яримйиллигида ижтимоий ёрдам олувчи оилалар сонини 1,2-1,5 миллонга етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
17:31 / 16.04.2025