12:30 / 08.09.2020
3686

«Матбуот тарқатувчи»да сотилаётган давлат улуши 40 фоизга арзонлашди

Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 5 585 112 000,0 сўм. 

Биржа савдоларида турган “Матбуот тарқатувчи” АЖ устав капиталидаги 26,0 фоиз давлат акция пакети бўйича биржа савдолари акциялар пакети нархини 40 фоизга пасайтирган холда давом эттирилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, акцияларнинг умумий сони 260 000 дона оддий акцияни ташкил этади. Бир дона акциянинг номинал қиймати 4000,0 сўмдир. 

Қайд этилишича, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи 21 481,20 сўм. Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 5 585 112 000,0 сўм, савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ.

Билдирилишича, талабгорлар биржа қоидаларига мувофиқ, "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз буюртманомаларини тақдим этишлари мумкин. 

Top