Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Полковник Абдураҳим Мўминов 2016-2018 йилларда Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. 2018 йил майидан буён Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У янги лавозимида аввалроқ Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига ўтказилган Улуғбек Муҳаммадиевнинг ўрнини эгаллаган.