Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ер ости бойликлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ер ости бойликлари давлат мулки эканлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси минерал-хом ашё базасини ривожлантириш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш;

ер ости бойликларидан оқилона ва эҳтиёткор фойдаланишни таъминлаш;

ер ости бойликларидан фойдаланишда олиб борилаётган ишлар хавфсизлигини, атроф муҳит ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш;

ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ҳуқуқи ва давлат манфаатларига риоя қилиш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш барқарор ривожланиши учун ҳуқуқий асосларни таъминлаш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида инвестицияларни жалб қилиш учун шароитлар яратиш;

ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш.

Ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида муносабатларни тартибга солиш қуйидаги принципларга асосланади:

ер ости бойликлари давлат фондини оқилона бошқариш принципи;

ер ости бойликларидан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлаш принципи;

ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида маълумотлардан фойдаланиш очиқлиги принципи;

ер ости бойликларидан фойдаланишнинг пуллилик принципи;

ер ости бойликларидан фойдаланувчиларининг виждонлилик принципи;

ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари барқарорлиги принципи.
 
Ер ости бойликлари давлат фондини оқилона бошқариш давлатни иқтисодий ўсиши ва жамиятни бойитиш мақсадида ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш билан таъминланади.