Ўзбекистон агросекторни ривожлантириш учун кредит олди
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси 46,2 млн доллар миқдорида кредит ва 800 минг доллар миқдорида грант тақдим этди. Маблағлардан “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланилади. Бу Президентнинг 15 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.
Қарз битими 2020 йил 4 августда имзоланган. Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг умумий қиймати – 84,78 млн доллар, Ўзбекистоннинг ҳиссаси 38,28 млн долларни ташкил этади, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида.
Norma’нинг ёзишича, лойиҳа доирасида:
- кредит ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), ҚҚСдан ва йиғимлардан;
- уни амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар –норезидентлар даромадлари -ЖШДСдан озод қилинади.
Жалб қилинган маблағлар:
а) қишлоқ хўжалигида диверсификация қилишни молиялаштириш бўйича кредит ажратиш учун – 39,8 млн доллар, улардан:
- кластер ва кооперациялар ҳамда уларга аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга – 30,3 млн доллар;
- ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш учун – 5 млн доллар;
- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига - 4,5 млн доллар;
б) ирригация тизимларини модернизация қилиш учун – 3,1 млн доллар, улардан 2 млн доллар – ўрмон фонди ерларида тик қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш орқали сув чиқаришга сарфланади;
в) қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўйича – 4,1 млн доллар йўналтирилади.
Кредит қисман тижорат банкларига қайта кредитланадиган маблағларнинг қайтарилиши ҳисобидан (35 325 минг доллар), қолган сумма (10 875 минг доллар) мамлакат Давлат бюджетидан сўндирилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, натижадорлигини таъминлайди. Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари кредит линиясини бошқариш, қарзнинг ўз вақтида ўзлаштириш ва мақсадли фойдаланиш, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш билан шуғулланади. Ҳисоб палатаси маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан назорат ўрнатади ҳамда ҳар ярим йилда Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча хорижий мутахассисларга кириш визалари ҳамда кўп марталик визалар ва вақтинча рўйхатга қўйиш (кейинчалик муддати узайтирилиши билан) тез фурсатларда расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
16:40 / 25.09.2024
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқаролар номига кредит олиб, йўқолиб қолди. Бунга шахс айбдорми ёки тизгинсиз тизим?
18:37 / 24.09.2024