Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва бу ҳақда TikTok'да хабар берган ҳайдовчи жаримага тортилди
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва бу ҳақда TikTok аккаунтида хабар берган ҳайдовчи, Олмалиқ ҳокимининг ўғли жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Tracker русумли автомобиль ҳайдовчиси – 20 ёшли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида авариявий ҳолатни юзага келтиргани сабабли (видеога туширилган ҳолат) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жаримага тортилди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур ҳайдовчи 2019 йилда 8та ҳуқуқбузарлик содир этганлиги қайд этилган (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши”), 2020 йилда ҳам у томондан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 8тани ташкил этмоқда (худди ўша модда бўйича, шулардан тўрттасининг жаримаси тўланган).
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидалари сизнинг ҳаётингиз ва соғлиғингизни асраш ниятида жорий этилган. Қоидалар менсимасдан, қоидабузарликларингизни ижтимоий тармоқларда намойиш этишингиз билан ёшларга ёмон ўрнак бўлмоқдасиз – бу эса жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Ўз соғлиғингизни асранг. Йўл – ўйингоҳ эмас”, - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Олмалиқ ҳокимининг ўғли Тошкентда 150 км/соат тезликда автомобиль ҳайдаб, буни TikTok'га жойлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2024
Канада TikTokʼдан мамлакатдаги бўлинмасини ёпишни талаб қилди
20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024