Қирғизистон президенти парламентнинг Жапаровни бош вазирликка тайинлаш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди
10 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаганди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат парламентининг Садир Жапаров бошчилигидаги ҳукумат таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Кворум таъминланмаган, кворумсиз қабул қилинган қарорлар ноқонуний ва юридик кучга эга эмас деб топилади. Шу сабабли Қирғизистон президенти аппарати тақдим этилган ҳужжатларни парламентга қайтарди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Бишкекда ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғолиб чиққан парламент сайловлари натижаларига қарши намойишлар бошланди. Намойишлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди.
6 октябрь куни парламент аъзоларининг бир қисми бош вазирликка Садир Жапаров номзодини маъқуллаб овоз берди.
10 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлади.
Мавзуга оид
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024