Навоий вилояти Қизилтепа туманида Damas автомобилида меъёридан ортиқ йўловчи олиб кетаётган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди.
Маълум қилинишича, 21 июл куни Қизилтепа туманидаги Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари олд ўриндиғида уч нафар бола ўтирган Damas русумли автомобилни тўхтатишган.
Машина тўхтатилганида, унда ҳайдовчидан ташқари 17 нафар боғча тарбияланувчиси ҳамда бир нафар боғча ходимаси борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабига бўйсунишни истамай, баланд овозда баҳслашган ва воқеа жойидан кетишга уринган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилган.











