Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Қирғизистонга келади
Қирғизистоннинг янги бош вазири Садир Жапаров президент Сооронбай Жээнбековдан лавозимини тарк этишини талаб қилмоқда.
БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман яқин вақт ичида Қирғизистонга келади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Яқин кунларда БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман вужудга келган вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун ташриф буюриши кутилмоқда", дейилади хабарда.
14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлади. Жапаров шу куниёқ Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан унинг истеъфоси тўғрисида мулоқот ўтказди.
У Жээнбековдан лавозимини дарҳол тарк этишини талаб қилди. Қирғизистон президенти эса парламент сайловлари ўтказилиб, мамлакатнинг янги президенти сайлови ўтказилиши эълон қилинганидан сўнг истеъфога чиқишини таъкидлади.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026