Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбековнинг қароргоҳи яқинига ИИВ бўлинмалари ва қуролли кучлар отрядлари жойлаштирилди
Маълумот берилишича, қароргоҳнинг шимолий тарафига милиция ходимлари ва ҳарбийлар жойлашган бир нечта автобус ва ҳарбий юк автомобиллари етиб келган.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков истиқомат қиладиган Бишкек жанубидаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳи яқинига мамлакат ИИВ ва қуролли кучлари отрядлари жойлаштирилди. Бу ҳақда гувоҳларнинг сўзларига таяниб ТАСС хабар берди.
Маълумот берилишича, қароргоҳнинг шимолий тарафига милиция ходимлари ва ҳарбийлар жойлашган бир нечта автобус ва ҳарбий юк автомобиллари етиб келган.
"Улар ҳозирча автобус ва машиналарни тарк этгани йўқ", - деган гувоҳлардан бири.
Хабар қилинишича, Бишкекда бўлиб ўтаётган митинг иштирокчилари парламентнинг тарқатиб юборилишини талаб қилишмоқда.
Митинг қатнашчилари мамлакатни бош вазир Садир Жапаров бошқариши керак деб ҳисоблашмоқда.
Жээнбековнинг истеъфосидан кейин президентлик ваколатлари конституцияга мувофиқ парламент спикери Канат Исаевга ўтган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026