Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда каналга тушиб кетган автомобилда ёнғин келиб чиқди. Бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2020 йил 18 октябрь куни соат 23:00да Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи “Нексия-3” машинасини “Самарқанд-Термиз” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўналишдан чиқиб кетган ва йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган. Автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Натижада, транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И., унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А. ҳамда вояга етмаган фарзандлари, 2016 йилда туғилган С.Ў. ва 2017 йилда туғилган С.И. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026