
Қайд этилишича, жорий йилда банклар орқали нақд пул айланмалари динамикаси мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий ҳолатдан келиб чиқиб, жумладан, пандемия шароитида жорий этилган карантин даврида иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва карантиндан сўнг қайта жонланиши таъсирида шаклланмоқда.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида нақд пул айланмаси ҳажми 248,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга ошди.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 122,3 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 126,2 трлн. сўмни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида банк карталарига жами 123,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 43,4 трлн. сўмлик (35 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.






