17:42 / 31.10.2020
14099

Шон Коннери вафот этди

Фото: Getty Images

Британиялик актёр Шон Коннери 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC News унинг оиласига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Сэр Томас Шон Коннери 1930 йилнинг 25 август куни Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида туғилган. «Оскар» мукофоти, икки карра BAFTA, уч карра «Олтин глобус» мукофоти лауреати.

Шон Коннери 70дан ортиқ фильмларда, жумладан, Ян Флеминг асарларининг еттитасида роль ўйнаган. Асосий роли - Жеймс Бонд. Гангстер йўналишидаги «Тегинмаслар» (The Untouchables) драмасида гавдалантирган Жим Мэлоун образи учун Коннери «Оскар» ва «Олтин глобус» мукофотларига сазовор бўлди. 

2003 йилда у ўзининг ярим асрлик фаолиятини якунлади, Багама оролларида рафиқаси билан истиқомат қилган.

Мавзуга оид
Top