2020 йилнинг 14 ноябрида шу пайтга қадар Eski Shahar номи остида фаолият юритган савдо маркази энди шопингни ўзи учун янги шаклда — Outlet сифатида тақдим этади.

Shahar Outlet танлаб олинган йўналишнинг барча афзалликларини қамраб олади ва миллий савдонинг энг яхши жиҳатларини ўзида жамлайди. Аутлет — бу шунчаки олдинги номга янги қўшимча бўлмай, Тошкент харитасида йил бўйи катта чегирмалар берувчи ўзига хос нуқтага айланади.

Савдо марказига бундай ўзгартиришлар киритишдан асосий мақсад тежамкорлик билан қулай харидларни амалга ошириш учун барча шароитларни яратишдан иборат. Бу жаҳон брендларидан энг замонавий буюмларни сотиб олиш янада арзон ва ёқимли бўлишига замин яратади.

Янги формат тақдим этилган барча брендлар учун қизиқарли ҳисобланади. Уларнинг аксарияти Ўзбекистонда биринчи марта ушбу йўналишдаги ўз бутикларни очмоқда. Эски шаҳарда жойлашган ушбу савдо маркази мамлакатда биринчи Outlet mall савдо маркази бўлиб, у дўконларда йил давомида чегирмалар билан бир нечта брендларга ёки алоҳида брендга тегишли маҳсулотларни намойиш этади.

Shahar Outlet — мазкур форматдаги дастлабки локация бўлиб, унда барча брендлар алоҳида бутикларда жойлашадилар.

Ўз ҳамёнингизни Shahar OUTLET орқали иқтисод қилинг! 14,5 минг кв.м. майдонда 70 фоизгача доимий ва ҳаққоний чегирмалар тақдим этувчи 15 та дўкон мавжуд:

  • LC WAIKIKI;
  • REDTAG;
  • FLO;
  • Terra Pro;
  • Just;
  • Selfie;
  • JL Store;
  • Grazia;
  • VICCO;
  • Le Mirage;
  • Youssuf glasses;
  • OTG;
  • Soliha;
  • The Outlet.

Табиий савол туғилади – “бунчалик йирик чегирмалар қаердан олинади?”. Аутлетда ўтган мавсум маҳсулотлари сотилади, яъни барча либослар Тошкентнинг турли дўконларидан олиб келинади ва улар пештахталарда мўлжалдагидан кўпроқ қолиб кетган. Бу ерда дарҳол тушуниб етиш керак – “ўтган мавсум либослари” дегани бу маҳсулотнинг даври ўтганини англатмайди. Shahar Outlet дўконларида сиз шундай либослар сотиб олишингиз мумкинки, улар бир неча мавсум оммабоплигини йўқотмайди.

Савдо марказида дўконлар маҳсулотни янгилаб туришга алоҳида эътибор қаратадилар. Бу ерда сиз ҳамиша гардеробингизни тўлдириш учун сўнгги русумдаги ажойиб либосларни топа олишингиз мумкин.