Суд ишига жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси Суннатилло Авлоқулов раислик қилмоқда.

Раислик қилувчи дастлаб процесс иштирокчиларини судланувчилар ва уларга эълон қилинган айблов билан таништирди.

Мазкур жиноят ишида вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-модда 2-қисми «а» банди (такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги), 25-167-модда 3-қисми «а» банди, 207-модда 1-қисми (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 207-модда 3-қисми «а» банди (мансабга совуққонлик билан қараш одам ўлимига олиб келиши) билан айбланмоқда.

Гулжаҳон Йўлдошева

Яна тўрт нафар шахсга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинган.

Жумладан, Шерзод Рўзиметов ва Жаҳонгир Зиёдуллаевлар 116-модда 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига сабаб бўлиши), 228-модда 2-қисми «а, б» бандлари (такроран ва бир гуруҳ шахслар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 228-модда 3-қисми (ҳужжат қалбакилигини била туриб, ундан фойдаланиш)