Ўзбекистон | 18:13 / 18.12.2020
16035
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ўзаро авиақатновларни имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш тарафдори

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди.

Саммитда транспорт йўлаклари рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларни уйғунлаштириш, ўзаро келишилган тариф сиёсатини амалга ошириш ва преференцияларни ўзаро тақдим этиш транспорт соҳасидаги муҳим вазифалар сифатида белгиланди.

«Ўзбекистон барча санитария талабларига риоя этган ҳолда ўзаро авиақатновларни имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш тарафдоридир. Бу ишбилармонлик, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини тиклашга хизмат қилади», дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев.

МДҲ мамлакатларининг ҳамдўстлик давлатларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари меҳнат мигрантлари ҳужжатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини яратиш ва бу соҳада алоҳида дастур қабул қилиш вақти келганини қайд этди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид