Бектемир тумани ҳокимиятида судлар фаолияти очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш масалаларига бағишлаб, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифингда маълум қилинишича, жиноят турларидан талончилик, ўлим билан боғлиқ ЙТҲ, транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари, енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари камайган. Лекин, қасддан одам ўлдириш ва унга суиқасд, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўғрилик, безорилик, фирибгарлик жиноятлари сони ошган.

Маълум қилинишича, туманда жиноятчиликнинг ошишига ҳудудда жойлашган 2та ЙПХ маскани ва Қўйлиқ деҳқон бозорининг жойлашгани ҳам сабаб бўлмоқда.