Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоятида янги қуёш электр станцияси қурилади
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қуёш энергияси соҳасидаги навбатдаги лойиҳа – “Шеробод қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) лойиҳасининг II босқичи” (Шеробод II) бошланганлиги тўғрисида хабар берди.
Янги лойиҳа Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 1 ГВт қуёш энергияси учун рақобатбардош савдолар ўтказиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида умумий меморандум доирасида амалга оширилади.
Шеробод II лойиҳаси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 300 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуришни кўзда тутади. Мазкур станция 2024 йилга қадар ишга туширилади. У 2020 йил февралда эълон қилинган биринчи Шеробод I лойиҳаси объектларига яқин жойда қурилади.
Шеробод I лойиҳасини амалга ошириш майдони Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган. Айни пайтда ушбу лойиҳа учун тендер ўтказилмоқда. Таклифлар сўрови 2020 йил 14 декабрда бошланган ва 2021 йил 15 мартгача давом этади. Биринчи босқич доирасида камида 200 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини ва янги инфратузилмани қуриш режалаштирилган.
Йиллик ишлаб чиқариш 1,1 миллиард кВт. соатдан ортиқ бўлган 500 МВт қувватга эга 2та ФЭС ҳудуддаги йиллик электр энергияси истеъмолининг тахминан 30 фоизини таъминлаш имкониятига эга бўлади. Сурхондарё вилоятида ўртача йиллик электр энергияси истеъмоли 3,2 миллиард кВт. соатни ташкил этади.
Шеробод II лойиҳаси доирасида очиқ тендер ўтказилади ва бу 2021 йил бошида расман эълон қилинади, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026