Kun.uz вазият бўйича изоҳ олиш учун вазирлик матбуот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов билан боғланди:
– Вазир [Музаффар Солиев] айни пайтда Самарқандда хизмат сафарида юрибди. Бизга ҳозирча унинг лавозимидан озод қилингани ҳақида расмий буйруқ ёки хабар келиб тушмади. Бундай хабарлар қайси манбалар орқали тарқалаётганидан ҳам бехабармиз, – деди А. Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар Солиев уй-жой коммунал хизматлар вазири лавозимига 2017 йил 5 июлда тайинланган
Бунга қадар Солиев мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.











