Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими маълум қилишича, республикада сўнгги уч йилда 256та масжид қайтадан қурилиб, 308таси капитал таъмирланди.

Қайд этилишича, айни пайтда 218та масжид бутунлай янги лойиҳа асосида қайтадан қурилмоқда. Уларнинг бир қисми шу йили битказилиб, мўмин-мусулмонларни ўз бағрига чорлайди.

Мусулмонлар идораси маълумотларига кўра, 2021 йилда қуйидаги марказий масжидлар фойдаланишга топширилади.

1. "Хонобод" масжиди

Манзил: Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри

Сиғими: 4000 киши

Меъморий услуби: Эклектика

Фойдаланишга топширилиш вақти: 2021 йил август ойи

Қўшимча имкониятлари: анжуманлар зали, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона.

2. "Акбарали ота" масжиди

Манзил: Сирдарё вилояти Гулистон тумани

Сиғими: 1500 киши

Меъморий услуби: саккиз бурчак

Фойдаланишга топшириш вақти: 2021 йил апрель (Рамазон) ойи

Қўшимча имкониятлари: кутубхона, кенг автотураргоҳ

3. "Хожи Абдуллоҳ ал Ансорий" масжиди

Манзил: Фарғона вилояти Олтиариқ тумани

Сиғими: 2000 киши

Меъморий услуби: Эклектика