Янги тартиб президент қарори асосида 1 январдан кучга кирди. Унга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга:

  • 50 БҲМ (1 февралдан – 12 250 000 сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули;
  • уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

«Бундан мақсад – олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш», – деди Молия вазирлиги департамент директори Адҳам Эшжонов 15 январь кунги матбуот анжуманида.

Адҳам Эшжонов

Тиббиёт ходимларига ёрдам пули кўпроқ

Эндиликда тиббий ОТМни охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда, уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан:

  • 30 миллион сўм бир марталик бошланғич ёрдам пули;
  • уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари ёки 2 БҲМ (1 февралдан – 490 000 сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

«Олис ҳудудлардаги аҳоли малакали тиббий хизматдан фойдаланишда қатор муаммоларга дуч келади. Қарор билан шу муаммоларни ҳал қилиш, чекка ҳудудларга малакали тиббий хизмат етиб боришини таъминлаш режалаштириляпти», – деди Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фозилкаримов.

Отабек Фозилкаримов

Олис ҳудудларда яшаб, ишлаётганларга тааллуқли эмас