Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи, “Оқтоғ (Томди)” давлат қўриқхонаси ташкил этиш;
- “Жанубий Устюрт”, “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғлари, Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва экотуризмни ривожлантириш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 декабрь, масъуллар - Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.














