2021 йил 20 январ куни президент ҳужжатлари ва топшириқларининг самарали ижросини таъминлаш мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, Адлия вазирлиги томонидан ижро масаласида бутунлай янги тизим – тўрт босқичдан иборат “Самарали ижро тизими”ни (Policy implementation) жорий қилиш таклиф қилинмоқда.
Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, янги назорат тизими қуйидагилардан иборат бўлади:
- мавжуд штатлар доирасида Адлия вазирлигида Ўзбекистон президенти қарорлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади;
- Адлия вазирлигига топшириқларни назорат қилувчи электрон “Ijro.gov.uz” тизими ўтказилади. Мазкур тизим такомиллаштирилиб, янги версияси ишлаб чиқилади, топшириқлар “Ijro.gov.uz” тизимига киритилади ва масъул ижрочилар белгиланади;
- ижрони таъминлаш чораларини кўриш бўйича уларга огоҳнома ва кўрсатмалар киритилади, айбдор мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади;
- топшириқларнинг жорий ижро ҳолати доимий мониторинг қилинади.
Бундан ташқари, адлия вазири ўринбосарларига барча республика идоралари ва вилоятлар бириктирилади.
Раҳбарлар билан бирга, ўрта ва қуйи бўғин ходимларини ҳар бир янги қарор бўйича бир ҳафта ичида ўқитиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, телевидение ва радиода ижро масалалари бўйича ҳар 15 кунда соҳа ва ҳудудлар кесимида “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” номли рукн йўлга қўйилади.
Янги тизимга кўра, ҳар бир қабул қилинган янги қарор ҳудудий адлия идорасига келиб тушиши, бу борада қайси раҳбар нима иш қилиши кераклиги, ишни қандай ташкил этиш зарурлиги батафсил кўрсатилади ва ҳокимларга ижро учун киритилади.
Шунингдек, ҳар ойда жойларга чиқиб, қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва соҳавий ўрганишлар ўтказилади.
“Биз шундай тизим устида ишлаяпмизки, келгусида президентнинг ҳар қандай топшириғини бажармаслик фавқулодда ҳолат сифатида қаралади”, – деди Худоёр Мелиев.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 18 январ куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда президент ҳужжатлари ижросининг янги тизими жорий этилиши













