14:50 / 01.02.2021
8469

Катта ўғлидан айрилган ота худди шу касаллик билан курашаётган ўғлига жигарини бермоқчи – унга кўмак зарур

Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи Жамшид Исроилов бир неча йилдан бери жигар циррози касаллиги билан курашиб яшамоқда. Бугун у сиз-у биз каби саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож.

Самарқандлик ушбу бемор йигит соғайиб кетиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. У 2018 йилдан бери жигар циррози ҳамда қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайишидан азият чекмоқда.

Унинг отаси Усимбой Исроилов бундан бир неча йил аввал ҳам худди шу касалликдан катта ўғлини тупроққа қўйганини, энди эса кичик ўғлини даволатиш учун Ҳиндистонга бориб операция қилдириш уларга оғирлик қилаётганини, саховатли халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қилишаётганини сўзлаб берди. Йигитнинг буткул соғайиб кетиши учун унинг жигари трансплантация қилиниши зарур.

«Асли келиб чиқиши болаликда «Гепатит» касалига чалинганди. Даволатишимизга қарамай, асорати қолган экан. 3 йил олдин бу касалликка чалиниб қолди. Ҳиндистонга олиб боришимиз учун жуда катта маблағ керак экан. Кўп жойларга мурожаат қилдим. Жигари алмаштирилса, яхши бўлиб кетади, дейишяпти. Олиб боришга ҳаракат қиляпман, лекин маблағим етарли эмас. Ҳозирда битта дорисининг ўзи 1 млн 200 минг сўм.

1986 йилда туғилган катта ўғлимни ҳам 4 йил олдин шу касаллик туфайли тупроққа қўйдим. Қизилўнгач томири ёрилиб кетиб, 3 куннинг ичида уни йўқотиб қўйдик. Олий маълумотли ўқитувчи эди. 2 нафар фарзанди мен билан қолди.

 Ҳозирда мени кўриб турган саховатпеша инсонлардан ёрдам беришларини сўраб қоламан. Бу ўғлимни ҳам йўқотсам, мен учун яшашдан мақсад қолмайди. Эзилиб-эзилиб бўлдим. Фарзандим ўртоқлари қаторида юриб, соғ-саломат бўлишини хоҳлардим», – дея саховатпеша халқимизга кўз тикмоқда беморнинг отаси Усимбой Исроилов.

Бемор Жамшид Исроиловга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 5304 8427 8679 Жамшид Исроилов номида

Humo: 9860 2601 0161 4295 Жамшид Исроилов номида

Sberbank: 4276 6100 1259 42 27 Жамшид Исроиловнинг қариндоши Нурислом Тошназаров номида

VISA: 4738 7302 4059 6711 Жамшид Исроиловнинг қариндоши Жавлон Ботиров номида

Телефон: 998999461263, 998995973916

Саховати дарё азиз юртдошлар, Зуҳриддин биродаримиз бошига тушган оғир кунларда саховатингизни аямаслигингизни сўраймиз. Зеро, Аллоҳ ваъда қилганидек, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.

Достон Раҳматов тайёрлади
Тасвирчи: Дониёр Якубов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top