Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратдаги балиқ Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта Ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимоли-Шарқий Атлантикада - Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 метр, баъзан 1000 метр чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради. Истеъмол қиладиган озуқа турига кўра, камарбалиғи йиртқич – планктофагадир: унинг озуқасида кичик планктон қисқичбақасимонлар, майда балиқлар ва калмарлар қайд этилган.
Селдлар билан битта тўрга тушиб қолишидан, бу балиқларнинг селдлар билан ҳам озиқланишини кўрсатади. Елка сузгичининг узунлашган томонидан ҳосил бўлган бошининг устидаги «тож» туфайли бу балиқ «Селдлар қироли» деган номни ҳам олган, дейилади Навоий вилояти Экология бошқармаси хабарида.











