Экология қўмитаси прогнозларига кўра, кечки ва тунги соатларда ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ноқулай», миллий индекс бўйича эса асосан «сариқ» даражада бўлади.
Бунга тунги соатларда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолат атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди. Кучсиз шамол эса маҳаллий ва қўшни ҳудудлардан келадиган ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиб кетишини секинлаштиради.
Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб, вертикал ҳаво алмашинуви яхшиланиши билан инверсия кучсизланиши мумкин. Натижада ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.
















