Машъалбек Хушвақтов – узоқ йиллардан бери кўчат етиштириш ва боғ яратиш билан шуғулланиб келади. Ҳар йили 150 минг туп кўчат етиштирувчи боғбон ижтимоий тармоқларда ҳам анча фаол: у Facebook'да 74 мингдан ортиқ аъзога эга «Боғдорчилик илми» гуруҳини юритади.
Дарахтлар ичида сомон ва тезак тутатиш ҳамда бошқа усуллар
Совуқ кунларда мевали хонадондаги мевали дарахтларни асраш учун халқона тадбирлардан бири –«сомон тутатиш» амалиётини қўллаш яхши самара беради.



6 сотихлик томорқага 4 та сомон прессини олиб келиб, тутатамиз. Сомон нам бўлишига эътибор қаратиш зарур, чунки у ёниши эмас, туташи керак.


Бундан ташқари, худди шу услубда тезак тутатиш ҳам самарали. Ёзнинг саратонида мол гўнгидан тайёрлаб қўйилган таппилар узоқ тутайди.
Сомон ёки тезакни тутатишда шамол йўналишини ҳисобга олиш, тутун боғ ҳудуди бўйлаб тарқалишини таъминлаш лозим.

Ёши катта бўлмаган ниҳолларни қоп кийдириш орқали асраш ҳам мумкин. Бунда иложи борича целлофан эмас, мато ва чипта қоплар кўчатларга кийдириб қўйилади.

Дарахтларни совуқ уришдан асрашнинг яна бир йўли – боғни суғориш.










