Жамият | 12:58 / 01.04.2021
27837
2 дақиқада ўқилади

СамДУ декани ўринбосари 500 доллар билан ушланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 30 март куни соат 16:00ларда Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида тезкор тадбир ўтказилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, тадбир давомида Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Шерзод П. ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.нинг психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, Шерзод П.дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид