Ўзбекистон | 16:30 / 02.04.2021
5028
1 дақиқада ўқилади

Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари ҳақида маълумот берилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш пунктлари ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш пунктлари жойлашуви билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакцинациянинг илк кунида 5018 киши ихтиёрий равишда эмлангани ҳақида маълумот берди.

COVAX дастури доирасида жорий йилнинг май-июн ойларида 2 млн доза AstraZeneca, апрел-июн ойларида эса 3,5 млн доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев маълум қилган.

Бунга қадар Ўзбекистон ва Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг нархи бўйича маълумотларни очиқламаслик тўғрисида давлатлараро шартнома имзолагани ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид